“Ғалаба боғи” ташриф буюрувчилар учун яна очилди
Мажмуада таъмирлаш ишлари якунлангани маълум қилинди.

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Олмазор туманида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ниҳоясига етган. Шу муносабат билан мажмуа 25 апрель кунидан бошлаб ташриф буюрувчилар учун яна очилди.
Аввалроқ мажмуа таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиши сабаб 6 апрелдан 30 апрелгача ўз фаолиятини тўхтатган эди.








