Рамазон ҳайити куни метрополитен иш режимида ўзгариш бўлади
2 май куни Тошкент метроси соат 04.00 дан бошлаб ҳаракатланади.

2 май — Рамазон ҳайити байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент метрополитени тонгги соат 04:00 дан кечки соат 00:00 га қадар ўз иш фаолиятини олиб боради. Бу ҳақда метрополитен ахборот хизмати хабар берди.
3–4 май кунлари метро якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида, яъни соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида “Новза” метро бекатида 1-вестибюлнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш вақти узайтирилганди.








