Тошкентда “Матиз” ёниб кетди
Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ маълумот берди.

29 апрель куни Юнусобод тумани “Ифтихор” кўчасида “Матиз” автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳайдовчининг руль бошқарувини йўқотиши оқибатида автомашина йўл четидаги ариққа тушиб кетган. Шундан сўнг транспорт воситасининг олд қисмида ёнғин юзага келган.
Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.








