АҚШ осмонида улкан метeорит кузатилди
У тўлин ойдан 10 баравар ёрқинроқ бўлган.

Американинг Арканзас, Луизиана ва Миссисипи штатлари узра катта метеорит учиб ўтди. Ушбу ҳодисани кўплаб одамлар бевосита кузатишган.
Гувоҳларнинг айтишича, Миссисипи штатидаги Клейборн округида ва унинг атрофидаги ҳудудларда кучли портлашлар эшитилганида сўнг осмонда жуда ёрқин олов шари кўринган. НАСА расмийларига кўра, метеор биринчи марта Миссисипида 87 километр баландликда аниқланган.
Объект жануби-ғарбий томонга соатига 88 500 километр тезликда ҳаракатланди. У ниҳоят Луизиана шимолдаги ботқоқли ерларда парчаланиб кетди. НАСА маълумотларига кўра, олов шари тўлин ойдан 10 баравар ёрқинроқ эди.
Оловли шарлар ёрқин метеорлар деб аталади. Бу ҳодиса Ер атмосферасида кометалар ёки астероидларнинг парчалари ёниб кетганда содир бўлади.








