Ўзбекистоннинг учувчисиз самолёти Афғонистонга ҳужум қилгани айтилмоқда
Ҳолат юзасидан Мудофаа вазирлиги маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда Ўзбекистон Республикасига тегишли учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари Афғонистон ҳаво маконини бузиб ўтгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Мудофаа вазирлиги расмий муносабат билдириб, тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга зид эканини маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан қўшни давлатлар ҳаво маконини бузиш ҳолатлари бўлмаган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари қўшни давлатлар авиацияси томонидан мамлакатимиз ҳаво маконининг бузилиш ҳолатларини қайд этмаган.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг учувчисиз бошқариладиган, қирувчи ва ишғол авиацияси қатъий белгиланган тартибда жанговар навбатчилик ўтамоқда.








