Путин Евроиттифоқ фуқаролари учун виза имтиёзларини бекор қилди
Бу Иттифоқнинг санкцияларига қарши жавобдир.

Россия президенти Владимир Путин аксарият Европа давлатлари фуқаролари учун бир қатор виза имтиёзларини тўхтатувчи қонунни имзолади. Тегишли маълумотлар ҳуқуқий ахборотнинг расмий порталида жойлаштирилган.
Мазкур қонун расмий делегациялар, миллий ва минтақавий ҳукуматлар, шунингдек, парламентлар, конституциявий ва олий судлар аъзолари учун виза имтиёзларини бекор қилади. Швейцария, Норвегия, Дания, Исландия ва Лихтенштейн давлатлари билан тузилган халқаро шартномаларнинг дипломатик паспорт ва визага тааллуқли айрим қоидалари тўхтатиб турилади.
Таъкидланишича, қоидаларни янгилаш тўғрисидаги қарор фақат Россия Президенти томонидан қабул қилинади.








