Зойир Мирзаев кам таъминланган оила фарзандларига ҳайитлик тарқатди
Шунингдек, Рамазон ҳайити арафасида беморларга 500 минг сўмдан пул маблағлари тарқатилган.

Бугун, 1 май куни Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига ҳайитлик улашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оила фарзандларига ва ногиронлиги бўлган болажонларнинг 400 нафардан зиёдига махсус ҳайитлик — мавусмий кийим-бошлар олиб берилган.
Бундан ташқари, Рамазон ҳайити арафасида барча туман ва шаҳарлардаги 2000 нафар бемор, ногирон ва боқувчисини йўқотган фуқароларга 500 минг сўмдан ҳайитлик сифатида етказиб берилган. Бунинг учун маҳаллий бюджетлан 1 млрд сўм ажратилган.








