Бугун республиканинг айрим ҳудудларида кучли шамол бўлиши кутилмоқда
“Ўзгидромет” айрим жойларда ёмғир ёғишини маълум қилди.

“Ўзгидромет” 3 май соат 20.00 гача бўлган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 12-15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 25-27 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши, айрим туманларда чанг тўзон бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 21-26 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши, айрим туманларда чанг тўзон бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши, айрим туманларда чанг тўзон бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.








