Ўзбекистон

“Каттароқ” ишда ишлаганимда шунақа дея олишармиди?!

Жиззахлик ҳомиладор аёл вилоят тез тиббий ёрдам марказигага қориндаги оғриқ билан мурожаат қилади. Навбатчи врач эса уни “ифторликда бўкиб овқат еганликда” айблаб, қабул қилмайди ва бошқа шифохонага юборади.

“Каттароқ” ишда ишлаганимда шунақа дея олишармиди?!

 

“Zamon.uz” таҳририятига Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида яшовчи аёл номидан мурожаат келиб тушди. Фуқаро ўз мурожаатида қорин оғриғи билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах вилоят филиалига борганини ва шифокорлар уни қайтариб юборганини баён қилган.


Мурожаатда айтилишича, аёл ҳомиладор бўлган ва 3 кун давомида қорин оғриғи уни безовта қилган. Ўзининг туман тиббиёт бирлашмаси узоқлиги учун Учтепага эмас, вилоят филиалига мурожаат қилган. Навбатчи шифокор эса айнан шуни рўкач қилиб, уни қабул қилмайди ва тиббий ёрдам кўрсатмайди. 


Бундан ташқари, врач қабулига келган беморни “ифторликда бўкиб овқат еганликда” айблайди. 

 

“Навбатчи врачлар гал алмашадиган вақтга тўғри келибман. Ҳали врач йўқ. Ҳамшира телефон рақамларини терди, ва ғалати суҳбат бошланди. 


— Ало, Насиба опа, яхшимисиз навбатчилик вақтингиздан икки дақиқа ўтиб кетди. Тушяпсизми?
— Ҳа, Чарос, нима гап? 
— Хотин келган (яъни мен). Қорни оғриётганмиш. Юқори қисми, 36 ҳафталик. Ўтирибди. Келасизми? 
Ҳамширага яқин ўтирганим учун гўшакнинг нариги томонидан келаётган овоз аниқ эшитилиб турди
— Ифторлик вақти экан деб бўкиб еб олгандир-да, шунга оғригандир. Келаваради булар.


Ғалати бўлиб кетдим”, — дейди аёл ўз мурожаатида.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

“Каттароқ” ишда ишлаганимда шунақа дея олишармиди?! | Zamon.uz