Ўзбекистон

ОТМга киришдаги имтиёзлар қайта кўриб чиқилади

Энди имтиёзларни бериш платформа орқали амалга оширилади.

ОТМга киришдаги имтиёзлар қайта кўриб чиқилади

 

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш учун берилган имтиёзлар хатловдан ўтказилиб, қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Давлат бошқаруви соҳасида коррупсиявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида белгиланган. Қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган.

 

Унга кўра, ОТМларга кириш учун берилган имтиёзларни хатловдан ўтказиб, уларни қайта кўриб чиққан ҳолда ягона ҳужжатда қатъий рўйхатини шакллантириш ҳамда ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоида белгиланади.

 

Бунда, ОТМларга ўқишга киришда имтиёзлар бериш тўлиқ рақамлаштирилади ҳамда электрон платформа орқали амалга оширилиши йўлга қўйилади.

 

Шунингдек, ўқишга киришда имтиёзлар беришнинг шаффоф тартибини белгилаш кўзда тутилган.

 

Қайд этилишича, ОТМларга ўқишга кириш учун ижодий имтиҳонларни (жисмоний тарбия, рассомчилик ва.ҳ.к.) ҳамда якуний имтиҳонларни топширишда шаффофликни таъминлаш ва коррупсиявий хавф-хатарларни бартараф этиш ишлари амалга оширилади.

 

Бундан ташқари, бир ОТМдан бошқа олийгоҳга кўчириш (шу жумладан, чет элдан) жараёнини рақамлаштириш, шунингдек, иккинчи мутахассисликка ҳамда ҳамкор чет эл олий таълим муассасалари билан келишилган ҳолда қўшма ўқув дастурларига қабул қилиш ва талабалар ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш чоралари кўрилади.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

ОТМга киришдаги имтиёзлар қайта кўриб чиқилади | Zamon.uz