Қирғизистонда 35 киши ширинликдан заҳарланди
Улар орасида болалар ҳам бор.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида 30 дан ортиқ одам ширинликдан заҳарланди. Уларнинг 18 нафарини 14 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. Бу ҳақда “Кабар” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мазкур воқеадан сўнг мутахассислар қандолат цехида навбатдан ташқари текширув ўтказган. Текширув давомида ширинликлар Қорасув туманидаги “Сахобат” корхонасида тайёрлангани ва бозордаги расталарда сақлаш шароитига риоя қилинмай сотилгани маълум бўлган.
Ҳозирда корхона фаолияти тўхтатилган ва унинг эгасига жарима белгиланган. Савдо нуқталаридаги жами 1000 қутига яқин маҳсулот пештахталардан олиб қўйилган.
Жавоҳирбек ТУРСУНОВ








