Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Cуҳбат давомида икки давлат раҳбари бир-бирини Рамазон ҳайити билан қутлади.

Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди



Бугун, 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

 

Давлат раҳбарлари бутун мусулмон олами учун муқаддас айём – Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирини ва икки мамлакатнинг биродар халқларини самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор қилдилар.

 

Жорий йил март ойида Ўзбекистонга амалга оширилган олий даражадаги ташрифда самарали натижаларга эришилгани, улар икки томонлама муносабатларни кенг қамровли стратегик шериклик  даражасига кўтаришга хизмат қилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

 

Йил бошидан икки томонлама савдо ҳажми қарийб 20 фоизга ошди. Мамлакатда Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида замонавий саноат қувватларини яратиш ва инфратузилмани модернизация қилиш бўйича йирик инвестиция лойиҳалари давом эттирилмоқда. Таълим ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик кенгаймоқда.

 

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар, Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар.

 

Президентларнинг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек ишонч ва дўстлик руҳида ўтди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди | Zamon.uz