Сирдарёда ҳайдовчи оёғини машина салонидан чиқариб ҳаракатланди
Ҳолат юзасидан фуқарога қандай чора кўрилгани маълум қилинди.

Ижтимоий тармоқда “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси қоидани бузган ҳолда транспорт воситасидан тана қисмини (оёғини) чиқариб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ЙҲХХ рамий изоҳ берди.
Қайд этилишича, видео юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилган. 1983 йилда туғилган фуқарога нисбатан тегишли чора кўрилиб, профилактик суҳбат ўтказилган.
Шунингдек, ҳозирда видеолардаги қолган қоидабузарликлар бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.








