Жаҳон

Украина учта давлатдан 500 млн евро пул олди

Маблағ ижтимоий, гуманитар соҳаларга йўналтирилади.

Украина учта давлатдан 500 млн евро пул олди

 

Украина Жаҳон банкининг кўп донорлик траст фонди орқали АҚШ, Норвегия ва Австриядан 495 миллион евро миқдорида грант маблағларини олди. Бу ҳақда  молия вазири Сергей Марченко маълум қилди. 

 

“Ҳафтани халқаро жабҳадаги ижобий янгиликлар билан бошлаймиз. Украина давлат бюджетига Жаҳон банки донорлари томонидан бериладиган грант маблағларининг мунтазам қисми келиб тушди”,— деб ёзди вазир ижтимоий тармоқда.

 

Шунингдек, у АҚШдан 500 млн доллар миқдорида яна бир грант ёрдами жалб этилишини эълон қилди.

 

Марченконинг аниқлик киритишича, грант Украина давлат бюджетининг умумий жамғармасига устувор ижтимоий, гуманитар, соғлиқни сақлаш харажатларини таъминлаш учун йўналтирилади.


Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Украина Жаҳон банкидан 88,5 миллион евро миқдорида грант олган эди.

 

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Украина учта давлатдан 500 млн евро пул олди | Zamon.uz