Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулот ўтказади
Мақсад Шимолий Кореядан келаётган ракета таҳдидларига қарши туриш.

Жанубий Корея ва АҚШ келаси ҳафтада мунтазам қўшма ҳаво кучлари машғулотларини бошлашни режалаштирмоқда, деб хабар берди "Yonhap" ахборот агентлиги.
Манбанинг қайд этишича, машғулотлардан мақсад “Шимолий Кореядан келаётган ракета таҳдидларига қарши мудофаа позициясини” намойиш этишдир.
Машқлар келаси душанба куни “куч орқали тинчлик” шиори остида Сеул-Вашингтон хавфсизлик иттифоқини мустаҳкамлашга ваъда берган Жанубий Кореянинг сайланган президенти Юн Сек Ёлнинг инаугурация маросими олдидан бошланиши режалаштирилган.
Маълумот учун:Жанубий Корея ва АҚШ Шимолий Корея 24-март куни қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказганидан сўнг саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни кучайтиришга келишиб олди.








