Жиззах вилоятида кузатилган кучли сел оқибатлари — фото
Бугун Зомин туманининг тоғли ҳудудларида сув тошқинлари юз берди. Оқибатда айрим автомобиль йўлларига зарар етган.

Бугун, 4 май куни Жиззах вилоятининг Зомин тумани Пешағор қишлоғида кучли ёғингарчилик оқибатида сел оқимлари кузатилди. Ҳодиса оқибатида аҳоли яшаш уйларининг ҳовлисига, экин майдонларига ва автомобил йўлларига сув тошган.












