Ўзбекистон

Андижонлик йигит отасини ҳақорат қилган танишини пичоқлаб ўлдирди

Шундан сўнг у ашёвий далилларни йўқ қилишга уриниб, воқеа жойидан яширинган.

Андижонлик йигит отасини ҳақорат қилган танишини пичоқлаб ўлдирди

 

Андижонда йигит отасини ҳақорат қилган қилган фуқарони пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди. 


Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 30 апрель куни соат 14.00 атрофида Пахтаобод тумани “Қовул” маҳалласида содир бўлган. Мазкур маҳаллада яшовчи 25 ёшли йигит отасини ҳақорат қилган таниши билан ўзаро жанжаллашади ва автомашинасидаги хўжалик пичоғи билан унинг қорин қисмига жароҳат етказади. 

 

Жабрланувчи олган тан жароҳатлари билан туман шифохонасига олиб келинган бўлса-да, шифокорлар томонидан унга кўрсатилган тиббий муложаларга қарамай, шифохонада вафот этган.


Ҳодиса жойига зудлик билан етиб келган тергов-тезкор гуруҳи кўздан кечириш тергов ҳаракатини олиб борган.


Жиноят иши бўйича гумонланувчи воқеа жойидан яшириниб, маҳалладаги уйларининг бирига қириб, ашёвий далилни йўқ қилиш мақсадида уйнинг ҳожатхонагасига пичоқни ташлаб юборган. Бир қатор чора тадбирлардан сўнг 1 дона хўжалик пичоғи ҳамда йигитнинг эгнида бўлган кийимлар ва қонга ўхшаш доғлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

 

Ҳозирда йигитга нисбатан Жиноят кодекснинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижонлик йигит отасини ҳақорат қилган танишини пичоқлаб ўлдирди | Zamon.uz