Жаҳон

Германия аҳолисини ўн кунлик озиқ-овқат захирасини йиғишга чақирди

Бу ҳақда Федерал ички ишлар вазири Нэнси Фейзер Германиянинг Handelsblatt газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

Германия аҳолисини ўн кунлик озиқ-овқат захирасини йиғишга чақирди

 

Мавжуд инқироз шароитида немис хусусий уй хўжаликлари кутилмаган ҳолатлар юзага келганда зарурий товарларни захиралаши мантиқан тўғридир.

 

«Ҳозирги инқироз бизга фуқаро муҳофазаси масаласида сезиларли яхшиланишлар кераклигини аниқ кўрсатмоқда. Агар электр қуввати узоқ вақт ўчиб қолса ёки кундалик ҳаёт бошқа йўл билан чекланган бўлса, уйда озиқ-овқат маҳсулотларини фавқулодда етказиб бериш оқилона бўларди», — деди Н.Фейзер.

 

Германия Ички ишлар вазири маҳаллий аҳоли эътиборини фавқулодда вазиятларда ўн кунлик бир киши учун зарур бўлган озиқ-овқат пакетини тавсифловчи рўйхатга қаратди. Германия резиденти учун ўн кунлик асосий озиқ-овқат таъминоти мисоли қуйидагича кўриниши мумкин:

 

— кунига 2 литр миқдорида ичимликлар, жами 20 литр;

— дон, дон маҳсулотлари, нон, картошка, макарон, гуруч: 3,5 кг;

— сабзавотлар, дуккакли ўсимликлар: 4 кг;

— мевалар, ёнғоқлар: 2,5 кг;

— сут, сут маҳсулотлари: 2,6 кг;

— балиқ, гўшт, тухум ёки бутун тухум кукуни: 1,5 кг;

— мойлар, ёғлар: 0,375 кг.

 

Немис аҳолиси, шунингдек, озиқ-овқат таъминотини режалаштиришда шахсий имтиёзларни, парҳез талабларини ва аллергияни ҳисобга олишлари керак.

 

Алоҳида рўйхат дориларга тегишли бўлиб, улар орасида оғриқ қолдирувчи воситалар, шамоллаш, дезинфекция қилиш воситалари, диареяга қарши ва бошқа дорилар бўлиши керак.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Германия аҳолисини ўн кунлик озиқ-овқат захирасини йиғишга чақирди | Zamon.uz