Жиззахда 2 та хонадон ёниб кетди
Ҳодисага газ баллонларининг назоратcиз қолдирилиши сабаб бўлган.

Бугун 5 май куни Зафаробод тумани “Ёрқин” ШФЙ ҳудудидаги хонадонлардан бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Яшаш хонадонининг ошхонасида 6 квадрат метр майдонда том-шифт қисми ёниб зарарланган.
Бундан ташқари, шу куни соат 11:56 да Жиззах шаҳри “Заргарлик” МФЙ ҳудудидаги яна бир хонадонда ёнғин содир бўлган. Оқибатда яшаш хонадони ошхонасининг 15 квадрат метр майдонида шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳеч ким жароҳатланмаган.
Ҳар икки ҳолатда ҳам ёнғин маиший газ баллонларининг назоратcиз қолдирилиши оқибатида рўй берган. Ҳозирда кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.








