Ўзбекистон

Ўзбекистонда “Меҳрли мактаб” ташкил этилди

Унда Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болалар таҳсил олади.

Ўзбекистонда “Меҳрли мактаб” ташкил этилди

 

Бугун, 5 май куни Вазирлар Маҳкамасининг “Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болалар учун мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим бериш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм-канали хабар қилди.

 

Қарорга кўра, Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болаларга мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим бериш жараёнларини самарали ташкил этиш учун “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасаси ташкил этилди.

 

Меҳрли мактаб юридик шахс мақомига эга бўлиб, Халқ таълими вазирлиги ҳузурида ташкил этилади.

 

Унда қуйидаги мактабгача гуруҳлар фаолият кўрсатиши мумкин:

 

— мактабгача таълим госпитал гуруҳлари – стационар даволанаётган, соғлиғи сабабли мактабгача таълим ташкилотларига бора олмайдиган 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун даволаш-профилактика муассасаларида ташкил этилган гуруҳлар;


— илк ривожланиш ёшидаги болаларга мўлжалланган ўйин гуруҳлари – 1,5 ёшдан 2 ёшгача бўлган болалар учун стационар даволаш-профилактика муассасаларида ташкил этиладиган гуруҳлар. Уларда парвариш қилиш ва назорат қилиш ишлари ота-оналарнинг фаол иштирокида ташкил этилади;


— мактабгача таълим госпитал гуруҳлари, илк ривожланиш ёшидаги болаларга мўлжалланган ўйин гуруҳлари.
Даволанаётганларни мактабгача госпитал гуруҳларига қабул қилиш Меҳрли мактаб томонидан тақдим этиладиган рўйхатлар асосида амалга оширилади.


Марказда даволанаётганлар учун алоҳида ишлаб чиқилган ўқув режаси асосида 1–11-синфлар ҳажмида умумий ўрта таълим берилади. Дарс машғулотининг давомийлиги бошланғич таълим (мактаб)нинг 1–4 синфларида – 35 дақиқа, 5–11 синфларда – 40 дақиқа бўлади. Бунда бир кунлик дарс машғулотлари 1–4 синфларда 3 соатдан,  5–11 синфларда 4 соатдан ошмаслиги лозим.

 

Ўқув ҳафтаси давомийлиги 5 кунлик асосида олиб борилади.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.