Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилиши провокация сифатида кўрилади — Financial Times
Газета Европа дипломатлари билан шу масалада суҳбатлашган.

Швеция ва Финляндиянинг НАТОга кириши провокация сифатида баҳоланиши мумкин. Бу ҳақда Financial Times газетаси Европадаги манбаларига таяниб хабар берди.
Газета суҳбатдошларидан бири икки давлатнинг альянсга киришини иғвогарона ҳаракат бўлиши мумкинлигини айтган. Шунингдек, Хельсинки ва Стокгольм НАТОга киргунча бўлган даврда хавфсизлигини таъминлаш бўйича хавотир билдирган. Чунки оралиқ даврда уларга нато уставининг 5 моддаси амал қилмайди. 5 модда альянс аъзо давлат агрессияга учраган тақдирда бошқа иттифоқчилар ушбу давлатни ҳимоя қилишни назарда тутади.
Аввалроқ Швеция ва Финляндия шу йилнинг ўзидаёқ НАТО аъзосига айланиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.







