Гўштни ҚҚСдан озод қилиш муддати узайди
Ушбу тартиб, шунингдек, ёғ ва ёғ маҳсулотларини олиб кириш ва ишлаб чиқариш учун ҳам амал қилади.

Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, соя данагини олиб кириш, хусусан ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди. Аввал 2022 йил 30 апрелгача эди.
Ушбу тартиб Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартишларга кўра белгиланди.
Гўштни (мол гўшти, қўй гўшти), тирик ҳайвонларни (молни ва қўйни) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотлар, хусусан, картошкани реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистонга олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача этиб белгиланди.
Товуқ гўшти, музлатилган балиқ ва тирик паррандаларга қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз 2022 йил 30 апрелгача этиб ўзгартиришсиз қолдирилди.
Жорий йил 1 январдан 2031 йил 1 январгача Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлар:
– фойда, айланмадан олинадиган, ижтимоий ва даромад солиғини 1 фоизда тўлайди;
– юридик шахсларнинг мол-мулк, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлари 1 фоизда тўлайди.
Бўялган матони, бўялган газламани ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотини экспорт қилувчи тадбиркорлар 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача ижтимоий солиқни 1 фоиз тўлайди.







