Ўзбекистон Иттифоқ давлатларига қўшиладими?
Бу бўйича ТИВ расмий баёнот эълон қилди.

Баъзи чет эл нашрлари айрим хорижий давлатлар раҳбарларининг Иттифоқ давлатини кенгайтириш ва унга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида ахборот тарқатишмоқда. Мазкур хабарлар юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот эълон қилди.
“Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкорлар билан дўстона муносабатларига путур етказиши мумкин бўлган бундай иғвогар ҳаракатларга йўл қўйилмаслигини яна бир бор таъкидлаймиз”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллиги ва суверенитетини таъминлаш мақсадида фақат миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда бундан буён ҳам ўзи танлаган мустақил тараққиёт йўлида қатъий давом этади.








