Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг яна 3 вилоятида “Технопарк” қурилади

Президент бу бўйича Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилояти ҳокимликларига топшириқ берди.

Ўзбекистоннинг яна 3 вилоятида “Технопарк” қурилади

 

Бугун, 6 май куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электротехника тармоғида фойдаланилмаётган имкониятлар ва янги захираларни сафарбар қилиш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Йиғилишда мутасаддиларга яна 1,5 миллиард долларлик янги лойиҳалар рўйхатини шакллантириш, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари ҳокимларига Тошкент шаҳридаги “Технопарк” каби электротехника кластерларини йўлга қўйиш топширилди.

 

Мисни қайта ишлашни жорий йилда 37 фоиздан 50 фоизга, 2026 йилда 70 фоизга етказиш мақсади белгиланди.

 

Бунинг учун Оҳангарон туманидаги янги мис кластерида 168 миллион долларлик 12 та лойиҳа доирасида яна 90 минг тонна мисни қайта ишлайдиган қувватлар яратилади.

 

Йиғилишда муқобил электр энергияси лойиҳаларини маҳаллий бутловчи қисмлар билан таъминлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек:

 

—  хонадонларга муқобил энергияда ишлайдиган сув иситиш тизимини ўрнатиш харажатлари 30 фоизгача қоплаб берилади;

— боғча, мактаб, касалхона ва бошқа ижтимоий объектларда муқобил энергияда ишлайдиган сув иситиш тизимларини, кўчаларда эса, қуёш энергиясида ёритиш мосламаларини ўрнатиш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.

 

Бу мақсадларга ҳар йили камида 100 миллиард сўм йўналтирилади.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистоннинг яна 3 вилоятида “Технопарк” қурилади | Zamon.uz