“Uzbekistan airways” янги йўналишда иш бошлади
4 майдан бошлаб Урганчдан Фарғонага парвозлар йўлга қўйилди.

Ўзбекистонга ташриф буюраётган меҳмонлар ва маҳаллий аҳоли учун қулайлик яратиш, шунингдек, мамлакатда ички туризмни ривожлантириш мақсадида “Uzbekistan airways” АЖ 2022 йил 4 майдан Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида янги қатновни йўлга қўйди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, парвозлар ҳафтада бир марта – чоршанба кунлари амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 3 майдан бошлаб Ўзбекистондан Сеул шаҳрига авиарейслар сони кўпайтирилиши маълум қилинганди.








