АҚШ Украина учун махсус дронларга буюртма берди
Бунинг учун 18 млн доллар ажратилган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги “Switchblade” дронларини ишлаб чиқариш ва Украинага жўнатиш учун 17,8 млн долларлик шартнома тузади.
Маълумотларга кўра, ушбу дронлар Украинага Хавфсизликка кўмаклашиш ташаббусини молиялаштириш доирасида етказилади. Унга режалаштирилган 300 млн доллардан 136,8 млн долларини Пентагон ажратган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ апрел ойи бошида Украинага 100 та “Switchblade” дронларини топширган эди. Кейинчалик унинг янги версияси ишлаб чиқилиб, Украинага етказиб берила бошланган.








