Аукционда рекорд даражада қимматга сотилган автомобиль рақами аниқланди
Ўтган йили сотилган рақам эса 498 миллионга баҳоланганди.

Наманган вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро қарийб 670 млн сўмлик рақамнинг эгаси бўлган.
50 777 ЗЗЗ бўлган рақам белгисига 135 млн сўм миқдорида бошланғич нарх қўйилган бўлиб, рақам рекорд миқдор бўлган 669 млн 600 минг сўмга сотилди.
Маълумот ўрнида, 2021 йили 01 О 001 ОҚ автомобиль рақами эса интернет-аукционда 498 млн 150 минг сўмга сотилганди.







