«Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивалига старт берилди
Сайллар тумандаги “Паданг” қишлоғида бошланди

Сурхондарёда халқаро фольклор фестивалига старт берилди. Халқимизнинг кўп асрлик қадриятлари ва анъаналарини ўзида мужассам этган «Бойсун баҳори» “Паданг” қишлоғида бошланди.
Фестиваль доирасида халқ сайиллари, концертлар, миллий таом ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмаларини ташкил этиш кўзда тутилган.
Халқаро фестивал 7-8 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унга республиканинг барча ҳудудларидан меҳмонлар ташриф буюришган. Хорижлик сайёҳлар эса фестивалнинг асосий меҳмонлари саналади.







