Қашқадарёда 16 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди
Воқеадан аввал ўқитувчилардан бири уни телефондан фойдалангани учун тергагани айтилмоқда.

5 май куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида жойлашган 16-мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Nasafnews” хабар берди.
Қайд этилишича, мактабнинг 9-синф ўқувчиси дарсдан сўнг уйига борган ва арқон билан ўзини осиб, вафот этган.
Маълумотларга кўра, қиз 2006 йилда туғилган. Воқеадан аввал ўқитувчилардан бири уни телефондан фойдалангани учун тергаган ва дарс вақтида телефон ишлатиш мумкин эмаслигини айтган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Қамаши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текшириш доирасида мутасадди идоралар (мактаб, ИИБ ва МФЙ) ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро шаҳрида 30 ёшли аёл эри билан жанжаллашиб қолиб, ўзини дарахтга осган вақтида Миллий гвардия ходимлари томонидан қутқариб қолинганди.








