Бухорода терговдан яширинган шахс ушланди
Унга фирибгарлик жинояти билан иш қўзғатилган

Бухорода фирибгарлик жиноятини содир этиб, терговдан яширингани учун қидирувга берилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Бухоро шаҳар “Жўнбор” МФЙ Мирдўстим кўчасида рўйхатда турувчи шахс Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган. Фуқаро терговдан яширингани учун жорий йилнинг 1 март куни унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Вилоят ИИБ тезкор вакиллари ва Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси масъуллари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида фуқаронинг Бухоро шаҳри худудида эканлиги аниқланиб, қўлга олинган.
Ҳозирда унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро шаҳар хокимлигининг собиқ мулозими 2,5 минг доллар пора билан қўлга тушганди. Унга Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан иш қўзғатилган.








