Гуллар фестивали 10 майгача узайтирилди
Авварлоқ фестивал 8 майда якунланиши маълум қилинганди.

Кўп сонли аҳолининг илтимосига кўра, Тошкентда бўлиб ўтаётган “Гуллар фестивали” 10 майга қадар (шу куни ҳам) давом этиши белгиланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, “Tashkent Flower Fest–2022”га 6 май куни старт берилган. Фестивал Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона қаршисидаги майдонда бўлиб ўтмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирни безаш учун, расмийлар маълумотига кўра, 2 миллиондан ортиқ гуллардан фойдаланилган. Шунингдек, майдонда улкан дарахтлар – япон сакураси, Мадагаскар баобаби ва ўзбек чинорининг сунъий нусхалари тўлиқ ўлчамда ўрнатилган.








