Қашқадарёда 3 ёшли боланинг қўли гўшт майдалагич ичига кириб қолди
Вилоят ФВБ боланинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Бугун, 8 май куни 3 ёшли боланинг эҳтиётсизлиги сабаб унинг чап қўли гўшт майдалашга мўлжалланган қурилма ичига кириб қолган. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар бермоқда.
Маълум қилиничича, қутқарув отряди айтилган манзилга етиб бориб, қисқа вақт ичида тиббиёт ходимлари билан биргаликда қурилманинг метал бўлагини олиб ташлашда амалий ёрдам кўрсатган.
Тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, ҳозирда боланинг аҳволи яхши.








