Жаҳон

Россия Президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади

Қутлов Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан амалга оширилган.

Россия Президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади

 

Россия Президенти Владимир Путин Ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан бир қатор давлат раҳбарларига, шу жумладан, Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади.  Бу ҳақда Кремль матбуот хизматига таяниб, “Спутник” хабар берди. 

 

“Турли мамлакатлар одамларига жуда кўп азоб-уқубатлар келтирган нацизмнинг қайта тикланишига йўл қўймаслик бугунги кундаги умумий бурчимиздир. Уруш йиллари воқеалари, умумий маънавий қадриятлар ва қардошлик дўстлиги анъаналари ҳақидаги ҳақиқатни асраб-авайлаш ва авлодларга етказиш зарур”, — дейилади табрикда.

 

Юқоридаги мазмундаги табрик Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Молдова, Абхазия, Жанубий Осетия, Донец халқ республикаси, Луганск халқ республикаси раҳбарлари ҳамда Украина ва Грузия халқларига ҳам йўлланган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россия Президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади | Zamon.uz