Ўзбекистон

Россиядаги ўрмон ёнғинларида 7 киши ҳалок бўлди

14 киши касалхонага ётқизилган.

Россиядаги ўрмон ёнғинларида 7 киши ҳалок бўлди

 

Кеча, 7 май куни Красноярск ўлкасидаги ёнғин йигирмага яқин аҳоли пунктларини қамраб олди. Бунга электр симларининг узилиши, қисқа туташув ва ёнғинга эҳтиёцизлик билан муносабатда бўлиш сабаб бўлган.

 

Ёнғинларнинг тез тарқалишига шамолнинг 40 метр/секунд тезликда эсиши сабаб бўлгани айтилмоқда.

 

“Ёнғинлар натижасида 7 киши ҳалок бўлди, 17 киши тан жароҳати олди, улардан 14 нафари касалхонага ётқизилди. Барча ёнғинлар бартараф этилди. Бу уларнинг кейинги тарқалиш хавфи минималлаштирилганлигини англатади. Вилоятнинг 13 та муниципал туманида ёнғинни ўчириш давом этмоқда”, — дейилади Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.

 

Красноярск ўлкасидаги ёнғинлар натижасида зарар кўрган биноларнинг ярмидан кўпи турар-жой биноларидир. Ёнғин оқибатида жами 484 та бино зарар кўрган. Ёнғинларни ўчиришга 814 киши, 294 дона техника жалб этилган.

 

Россия президенти Владимир Путин табиий ёнғинларда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, шунингдек, ёнғин тарқалиши натижасида уй-жойидан айрилганларга ёрдам бериш учун барча чораларни кўришни айтган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Россиядаги ўрмон ёнғинларида 7 киши ҳалок бўлди | Zamon.uz