Сирдарёда қиморбозлар гуруҳи қўлга тушди
Жами 8 млн сўм ва 1050 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

6 май куни Сирдарё вилоятида қиморхона ташкил этиб, гиёҳвандлик воситалари истеъмол қилаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, шу куни соат 21.45 атрофида вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан Мирзаобод туманида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида туманнинг М. Улуғбек маҳалласида жойлашган ёнилғи қуйиш шохобчасида қимор ўйнаётган 6 нафар шахс қўлга олинган. Уларнинг ўйин учун тиккан 7 млн ва 1050 АҚШ доллари, шунингдек, 3 литрли шиша идишда алоҳида ўйин ташкилотчисига ажратилган 1 млн сўм миқдоридаги пуллари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








