Термиздаги “Алпомиш” спорт мажмуасининг том қисми қулаб тушди
Ҳолат юзасидан Қурилиш вазирлиги маълумот берди.

Жорий йилнинг 5 май куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуасининг том қисми қулаб тушди. Ҳолат юзасидан Қурилиш вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, кураш залининг тахминан 1700 метр квадрат майдонида том қисми бузилиб, ерга қулаб тушган ва яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.
Мажмуа 1999 йилда қурилган. Унинг том қисми мураккаб конструктив ечимли бўлиб, “Кисловодск” типидаги фазовий металл конструкциялардан фойдаланилган.








