Украинадаги можаро сабаб озиқ-овқат нархлари ошмоқда
Бу ҳолат очарчиликнинг кучайишига олиб келади.

Қурғоқчилик, пандемия инқирози ва Украинадаги жанглар глобал очлик хавфини оширмоқда. Бу ҳақда Германиянинг иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш вазири Свеня Шулзе Билд маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, дунё бўйлаб озиқ-овқат нархлари рекорд даражага етган.
“Жаҳон озиқ-овқат дастурининг ҳисоб-китобларига кўра, дунёда 300 миллион одам очликдан азият чекмоқда ва бу рақамлар доимий равишда юқорига қараб ўсмоқда”, — дея қўшимча қилди вазир.








