Зоминдаги аҳоли яшаш жойларида бўрилар изғиб юргани ростми?
Ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси расмий изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқда Зомин тумани ҳудудида бўрилар юргани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, бўрилар айнан Зоминдаги шаҳарча ҳудудида юрганлиги тасдиқланмаган. Бўрилар Жиззах вилоятининг тоғли ҳудудларида учрайди ва яшайди. Аммо сўнгги йилларда бўриларнинг аҳолига ташланганлиги ёки шикастлантириш ҳолатлари аниқланмаган.
“Ижтимоий тармоқда фойдаланувчилар томонидан бўрига ўхшаш бўлган итлар бўри овози билан тасвирланган видеолавҳалар жойлаштирилмоқда. Ушбу лавҳалар фейк хабар бўлиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби хабарларни тарқатиб, аҳолини ваҳимага солмасликларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.








