Қашқадарёда 17 ёшли мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди
Марҳумнинг каналда чўкиб вафот этгани айтилмоқда.

Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган 42-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси вафот этди. Бу ҳақда “Nasafnews” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, воқеа 7 май куни Нишон тумани Ширинобод маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 2005 йилда туғилган йигит дарсдан сўнг уйи яқинидан ўтган магистрал каналга чўмилиш учун бориб, сув кўп келиши оқибатида чўкиб ҳалок бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси текширув ўтказаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоятнинг Қамаши тумани ва Қарши шаҳридаги мактабларда 2 нафар ўқувчи қиз ҳалок бўлгани хабар қилинганди.








