Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Тўқаевни Ғалаба куни билан табриклади

Бугун икки давлат раҳбари телефон орқали мулоқот қилди.

Шавкат Мирзиёев Тўқаевни Ғалаба куни билан табриклади

 

Бугун, 9 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу хақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

 

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари бир-бирини, икки мамлакатнинг биродар халқлари ва фахрийларини Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба куни билан самимий муборакбод этиб, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва фаровонлик,  тинчлик ва равнақ тиладилар.

 

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ўзаро савдо ва инвестициялар кўрсаткичлари изчил ошиб бораётгани, парламентлар, ҳукуматлар ва ҳудудлар ўртасидаги алоқалар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

 

Савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, инфратузилма ва бошқа устувор йўналишлардаги қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Президентлар минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиб, бўлажак олий даражадаги икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Шавкат Мирзиёев Тўқаевни Ғалаба куни билан табриклади | Zamon.uz