Жаҳон

Украинанинг Евроиттифоққа қачон кириши маълум бўлди

Бу бўйича Еврокомиссия раҳбари хабар берди.

Украинанинг Евроиттифоққа қачон кириши маълум бўлди

 

Еврокомиссия Украинадан Европа Иттифоқига кириш бўйича сўровноманинг иккинчи қисмини олишни кутмоқда. Киевга номзод мақомини бериш-бермаслик бўйича қарор июн ойида қабул қилинади. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари маълум қилди. 


“Кеча “Еттилик гуруҳи” президент Зеленский билан музокаралар ўтказди. Биз Украинани Европа йўлида қўллаб-қувватлашни муҳокама қилдик. Анкетанинг иккинчи қисмини олишни интиқлик билан кутаман. Европа ўз қарорини июн ойида қабул қилмоқчи”, — деб ёзди у Твиттерда.

 

Аввалроқ Зеленский Твиттерда Украина Брюсселга сўровноманинг иккинчи қисмини тақдим этиши, унинг асосида Еврокомиссия Украинага ЕИ номзоди мақомини бериш бўйича тавсия бериши кераклигини айтган эди. 

 

Киев ўз сўровномасининг биринчи қисмини 17-апрел куни Брюсселга топширган.


Бу борадаги муҳокамалар жараёни бир неча йил  давом этиши мумкин. Финляндия бу йўлни энг тез - уч йил ичида босиб ўтди. Энг узуни Туркия бўлиб, у 2005 йилнинг кузида Европа Иттифоқига кириш бўйича музокараларни бошлаган. Бугунги кунга келиб ҳам уларни якунлаш истиқболлари кўринмаяпти.

 

custom img

Трамп “Алкатраз” қамоқхонасини қайта очмоқчи

АҚШ Президенти қамоқхона фаолиятини қайта тиклаш учун Конгрессдан 152 миллион доллар сўради.

custom img

Қозоғистонда аҳолини безовта қилган тиланчилар қўлга олинди

Тиланчилар ўтиб кетаётган фуқароларнинг буюмларига ёпишиб, уларни тортиб олишга уринган, пул бермаганларга сув сепиб, тош отган.

custom img

Афғонистонда зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ер қимирлаши Афғонистонга чегарадош мамлакатларда ҳам қайд этилди.

custom img

Эрон АҚШнинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди

Мазкур ҳодисада икки нафар учувчи қутқарилган, бир нафар учувчи эса бедарак йўқолган.

custom img

Германиялик ҳайдовчилар арзон ёнилғи учун Полшага бормоқда

Мазкур вазият “бензин туризми” сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"