Германия Киевдаги элчихонасини қайта очди
Элчихонада ходимлар сони минимал даражада.

Германиянинг Киевдаги элчихонаси сешанба куни қайта очилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Анналена Бурбок Украинага ташрифи чоғида маълум қилди.
Унинг қайд этишича, элчихонада дипломатларнинг сони минимал даражада. Улар ҳозирча чекланган режимда фаолиятини давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, Германиянинг Киевдаги элчихонаси феврал ойи ўрталарида ёпилган эди.








