Жаҳон

Инсониятга хавф солувчи беш асосий хатар маълум бўлди

ЖССТ одамларни очарчиликдан кўра кўпроқ хавотирга солувчи касалликлар рейтингини эълон қилди.

Инсониятга хавф солувчи беш асосий хатар маълум бўлди

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилда инсоният ҳаётига таҳдид солаётган беш асосий хавф рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

 

Маълум қилинишича, 2022 йилда инсоният саломатлиги учун очарчилик ва камбағалликдан кўра семизлик кўпроқ хавф солади. Бу “фаст-фуд”лар борзори янада чаққонлашиши ва шундай маҳсулотлар рекламаси авж олиши билан боғлиқ.

 

Иккинчи жиддий хатар — ёлғизлик! Коронавирус пандемияси даврида янада жиддий тус олган ушбу муаммо кўплаб ривожланган мамлакатларда одамлар соғлиги ва ҳаётини издан чиқармоқда. 

 

Сайёрамизнинг деярли барча аҳолисига хос бўлган стресс ва ҳаддан зиёд хавотир ҳисси рейтингнинг 3-поғонасини банд этган. Жаҳондаги тўс-тўполонлар, аччиқ ичакдай чўзилган пандемия, беқарор сиёсий вазият, иқтисодий инқироз ва бошқа омиллар бу муаммони янада кучайтириб юбориши башорат қилиняпти.

 

Одамзот ҳаётига хавф туғдирувчи тўртинчи глобал муаммо сифатида ичак хасталиклари, жумладан, ривожланган мамлакатларда кенг тарқалаётган Крона касаллиги тан олинди. 

 

Таҳлилларга кўра, ушбу дардга чалинган энг кўп бемор Исроил давлатида қайд этилган. Ҳозир бу ерда камида 40 минг нафар киши шундай касаллик билан курашяпти. 

 

Рўйхатнинг бешинчи поғонасидан хотин-қизлар ўртасида тобора авж олаётган гинекологик хасталик — эндометриоз жой олган. 

 

У дунё бўйича туғиш ёшидаги аёлларнинг 10-15 фоизида аниқланмоқда. Ачинарли жиҳати, шифокорлар ҳали бу касалликка аниқ ташхис қўйиш ва уни самарали даволаш борасида универсал усулларга эга эмас.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Инсониятга хавф солувчи беш асосий хатар маълум бўлди | Zamon.uz