Сурхондарёдаги сел 3 кишини оқизиб кетди
Ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди.

Бугун, 10-май куни Сариосиё туманининг тоғли ҳудудидаги “Зохона” қишлоғида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши оқибатида сел оқими юзага келган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Ҳодиса оқибатида Узун туман “Хурсан” маҳалласида яшовчи фуқаро ва унинг чорва моллари, шунингдек, ушбу ҳудудда ўзининг “Нексия” русумли автомашинасида бўлган Узун тумани “Истиқлол” маҳалласида яшовчи икки нафар фуқарони сел оқимлари оқизиб кетган.
Юз берган табиий офатдан чорва молларни боқиб юрган фуқаро қутулиб қолган.
Воқеа жойига вилоят ҳокими бошчилигида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти, қутқарувчилар, Миллий Гвардия, Ички ишлар, Прокуратура ва тегишли хизматлар жалб этилган. Шунингдек, 70 нафар маҳаллий аҳоли билан биргаликда қидирув-қутқарув ва сел оқими оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.








