Ўзбекистон

1 июндан ғалла сотиб олишда бозор нархига ўтилади

Шунингдек, фермерлар 2022 йил буғдой ҳосили учун биржа тўловларидан озод қилинади.

1 июндан ғалла сотиб олишда бозор нархига ўтилади

 


Бугун, 11 май куни Президент Шавкат Мирзиёев ғаллачиликдаги ислоҳотларнинг муҳим босқичига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

 

Сўнгги вақтда жаҳон бозорларида озиқ-овқат нархлари кун сайин юқори суръатлар билан ўсмоқда. Халқаро биржаларда 1 тонна буғдой нархи 400 долларга кўтарилди ва йил бошига нисбатан нархлар 30 фоизга ошди.

 

Нарх-наво барқарорлигига эришиш учун биринчи навбатда ғаллачиликда бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш зарурати туғилмоқда. Шу муносабат билан йиғилишда фермерлар манфаатдорлигини таъминлаш, ҳосилдорликни ошириш орқали бозорда таклифни кўпайтириш маслалари муҳокама қилинди.

 

Сўнгги йилларда ҳудудларда қуввати қарийб 3 миллион тонна бўлган 160 дан ортиқ йирик хусусий дон корхоналари иш бошлади. Ўтган йили республика бўйича қарийб 3,5 миллион тонна ун ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан 54 фоизи хусусий дон корхоналари ҳиссасига тўғри келади.

 

Йиғилишда “Ўздонмаҳсулот” компанияси таркибидаги 43 та дон корхоналари янги бозор шароитларида самарали ишлашга тайёр эмаслиги, ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланилмаётгани, шунингдек давлат дон корхоналарида талон-торож қилиш ҳолатларига ҳалигача барҳам берилмаганлиги танқид қилинди.

 

Давлат дон корхоналаридаги айни пайтдаги эскича тизим дон етиштирувчига ҳам, қайта ишловчи корхоналарга ҳам манфаат бермаётгани қайд этилди. Ўзбекистон халқи, фермер-деҳқонлар анчадан буён кутган дон етиштиришда давлат буюртмасини босқичма-босқич бекор қилиш ва ҳақиқий ғалла бозорини яратиш борасида муҳим қадам ташлашнинг фурсати етганлиги таъкидланди.

 

Давлат раҳбари барча зарур ташкилий ишлар ҳал қилинган ҳолда, 1 июндан бошлаб, ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилишини маълум қилди.

 

Фермер ва кластерлар ўзи етиштирган ғаллани биржа савдоларига олиб чиқиши учун давлат томонидан барча имкониятлар яратилади. Давлат ресурслари учун сотиб олинадиган 1 тонна буғдой нархи ўтган йилдаги 1 миллион 550 минг сўмдан жорий йил ҳосили учун  3 миллион сўмга, яъни 2 бараварга оширилади.

 

Қишлоқ хўжалиги жамғармаси харид қилган 1 миллион 783 минг тонна буғдой эҳтиёжга қараб биржага чиқаради. Бунда фермерларга июль-август ойларида биржада шаклланган ўртача нархлардан келиб чиқиб, ўрт́адаги ижобий фарқ ҳам тўлаб берилади. Бунинг учун жорий йилда давлатдан 6 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилади.

 

Бундан ташқари, фермерлар ихтиёрида қоладиган буғдойдан 500 минг тоннаси дон корхоналарида вақтинча сақлаш учун қабул қилинади ва 1 июлдан бошлаб, илк бора фермер ва кластерларнинг ўзлари биржа савдоларига бозор нархида чиқаради. Бунда 500 минг тонна буғдойнинг дон корхоналарида вақтинча сақлаш харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади. Шунингдек, фермерлар 2022 йил буғдой ҳосили учун биржа тўловларидан озод қилинади.

 

Давлат раҳбари буғдой етиштирувчи фермер ва кластерларни биржадан рўйхатдан ўтказиш ва брокерларни бириктириб, ўқитишни ташкил қилиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

 

Жорий йил жами ғалла ҳосили учун 7,6 триллион сўм ажратилмоқда. Янги тизимни тўлақонли, адолатли ва очиқ-ошкора ишлаши, ҳар бир сўм фермер ва кластерга ўз вақтида, тўлиқ етиб бориши, нарх-навони ўсиши ва тақчилликни олдини олиш бўйича “кунбай” назорат тизими жорий қилинади.

 


“Ўздонмаҳсулот” корхоналари ва хусусий корхоналарни айланма маблағ учун 800 миллиард сўм миқдорида кредит ресурслари ажратилади.

 

Президент замонавий, ихчам, энерготежамкор ун ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайтириш, ғалла майдонларини кенгайтириш ва ҳосилдорликни ошириш, чекка ва олис қишлоқларга ун ва ун маҳсулотларини етказиб бериш бўйича транспорт харажатларини қоплаб бериш бўйича кўрсатмалар берди.  Вилоят ҳокимлари ун ва ун маҳсулотларини республиканинг бошқа ҳудудларидан ва четдан олиб келиб, бозорда маҳсулот тақчиллигига йўл қўймаслик ва нархлар барқарорлигини таъминлашга шахсан масъул ва жавобгар эканлиги қайд этилди.

 

Дон корхоналарини хусусийлаштириш ишлари ҳам жадаллаштирилади. Мутасаддиларга 1 августга қадар 20 та дон корхонасидаги давлат улушини савдога чиқариш топшириғи берилди.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

1 июндан ғалла сотиб олишда бозор нархига ўтилади | Zamon.uz