Ўзбекистон

Фарғона вилоятининг Сўх туманига кучли сел келди

Оқибатда “Сўх-Риштон” автомобил йўлида ҳаракат тўхтатилган.

Фарғона вилоятининг Сўх туманига кучли сел келди

 

Бугун, 11 май куни соат 18:00 ларда қисқа муддатда ёғиб ўтган кўп миқдордаги кучли ёғингарчилик оқибатида Сўх туманининг “Сўх”, Фарғона туманининг Шохимардон ҳудуди “Ёрдон” МФЙларида сел оқимлари юзага келди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

 

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида Сўх туманининг “Малбут” қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Малбут”, “Девайрон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Девайрон” сел йўлларида сел оқимлари сой ўзанига сиғмай, “Сўх-Риштон” автомобил йўлининг қатнов қисмига лойқа ва турли тоғ жинслари оқизиб келган. Оқибатда ушбу автомобил йўлида транспорт воситаларининг қатнови вақтинчалик тўхтатилган.

 

Сел сувлари “Малбут” қишлоғидаги хонадонларнинг ертўла, қўшимча бино ва томорқаларига кирган. Ҳозирда муҳандислик техникалари ёрдамида сел оқими оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Фарғона вилоятининг Сўх туманига кучли сел келди | Zamon.uz