Қашқадарёда қўли гўшт майдалагич ичига кириб кетган боланинг соғлиги қандай?
Шифокорлар 2 ёшли болада мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилганини айтмоқда.

Жорий йилнинг 8 май куни Қашқадарё вилоятида 3 ёшли боланинг чап қўли эҳтиётсизлик сабаб гўшт майдалагич ичига кириб қолгани хабар қилинганди.
Шундан сўнг ФВВ қутқарувчилари тиббиёт ходимлари билан биргаликда қурилманинг метал бўлагини кесиб ташлаш орқали боланинг қўлини ундан чиқариб олишганди.
Ҳозирда болакай Қарши шаҳридаги шошилинч тез тиббий ёрдам марказида даволанмоқда.
Шифокорнинг сўзларига кўра, бола касалхонага олиб келинганида унинг чап қўлида катта ҳажмда эзилиб, йиртилган жароҳат бўлган. Шунингдек, билак, тирсак ва кафт суякларининг синиши каби белгилар аниқланган. Тиббиёт ходимлари томонидан жароҳатга бирламчи ишлов бериш ва маҳаллий пластик операциялари ўтказилган.
“Nasafnews” мухбирининг аниқлик киритишича, бола 3 ёш эмас, эндигина 2 ёшла тўлади. Улар вилоятнинг Ғузор туманида истиқомат қилишади. Боланинг отаси айни пайтда бошқа давлатда. Она эса турмуш ўртоғига мазкур воқеани билдирмаган.








