Бугун Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташриф буюради
Президент сафари давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказиши кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёев 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига ташриф буюради.
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг Фарғонага сўнгги ташрифи 2021 йилнинг ферваль ойида бўлганди. Ўшанда Халқ депутатлари сессиясидан сўнг Шавкат Мирзиёев кутилмаганда Фарғона шаҳридаги «Шодиёна» маҳалласига борди. Маҳалла оралаб юриб, аҳоли билан учрашганди.







