Ўзбекистон

Ўзбекистон Миллий университети 104 ёшда

Ўзбекистоннинг энг “кекса” дорилфунуни ҳақида қизиқарли фактлар

Ўзбекистон Миллий университети 104 ёшда

 

1918 йилда Ўзбекистон ҳудудида илк замонавий ОТМ га асос солинади. Халқ дорилфунуни номи билан очилган университет ҳозирда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети номи билан машҳур. Қуйида Республиканинг энг етакчи ва “оқсоқол” университети ҳақида айрим қизиқарли фактлар келтириб ўтилади. 


1.    Мунавварқори Абдурашидхонов – Халқ дорулфунуни асосичи


Миллий университетнинг дастлабки илдизи сифатида 1918 йилда очилган Халқ дорулфунуни кўрилади. Ушбу даргоҳнинг очилишида жадидлар катта ташаббус кўрсатган. Уларнинг йирик намоёндаси бўлган Мунавварқори Абдурашидхонов маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам тенг таълим олишига имкон берувчи олий таълим муассаси очишга муваффақ бўлади. 1918 йил 12 май куни Тошкентнинг Эски Шаҳар қисмида расман Мусулмон Халқ дорулфунунинг очилиш маросими бўлиб ўтади.


2.  Университет тарихи давомида номи бир неча бор ўзгартирилган


Миллий Университет бир асрдан ортиқроқ тарихи давомида бир неча турли номлар билан аталган. Хусусан: 
•  1918-1920 йилларда — Халқ университети
•  1920-1923 йилларда— Туркистон давлат университети
•  1923-1959 йилларда — Ўрта Осиё давлат университети
•  1960-2000 йилларда — Тошкент давлат университети
•  2000 йилдан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети деб аталади. 


3.  Ҳозирга қадар 200 мингдан ортиқ битирувчи чиқарилган


Миллий университет битирувчилар сони бўйича Республикада мутлақ рекордчи – ҳозирга қадар 200 мингдан ортиқ кишига ушбу университет дипломлари берилган. 


4.  Марказий Осиёдаги энг биринчи университет


Миллий университет нафақат Ўзбекистонда, балки, бутун Марказий Осиёдаги энг биринчи олий таълим муассасаси ҳисобланади. Қозоғистонда биринчи ОТМ 1928 йилда (Қозоқ давлат университети), Қирғизистонда 1925 йилда (Жусуп Баласагин номидаги Қирғиз Миллий университети),  Тожикистонда 1931 йилда (ҳозирги С.Айний номидаги Тожикистон давлат педагогика унивеститети) ва Туркманистонда 1950 йилда ( Махтумқули номидаги Туркман давлат университети) очилган. 


5.  Ўзбекистоннинг энг етакчи ОТМларидан бири


Миллий университет 2017-2020 йилларда Ўзбекистоннинг энг яхши университети деб топилган бўлса, 2021 йилда иккинчи ўринни эгаллади. 


2019 йилда UniRank бутунжаҳон университетлари рейтингида ЎзМУ Республика ОТМларида кучли ўнталикка киритилган бўлса, 2021 йилда олий таълим соҳасидаги глобал аналитика агентлиги Quacquarelli Symonds Миллий Университетни Европа ва Марказий Осиёнинг 450 етакчи ОТМлари қаторида эътироф этди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон Миллий университети 104 ёшда | Zamon.uz