Республиканинг бир қатор ҳудудларида кучли дўл ёғди
Жиззах ва Самарқандда ғаёритабиий дўл ёғиши кузатилган.

Бугун, 12 май куни Республиканинг бир неча вилоятларида дўл ёғиши кузатилди.
Хусусан, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги Сарчшма қишлоғида ёғган кучли дўл ерларни оқартирган.
Жиззах вилоятининг Баҳмал туманида ҳам соат 17.30 атрофида дўл ёғган. Кейичалик, саот 19.15 ларда Жиззах шаҳрида ғайритабиий дўл ёғиш ҳодисалари кузатилгани айтилмоқда.
Бундан ташқари, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида катта ҳажмли дўл ёғиб ўтган.
Мутахассис фикрига кўра, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши тоғли ҳудудларда нам ҳаво оқимларининг кучли тўйинишига ва сув томчиларининг бирлашиб, атмосферада нол даражадан пастки ҳароратли қатламдан юқорига кўтарма конденсасия жараёнини кучайтириб юборди. Натижада, томчилар бирлашмаси дўлга айланиб ерга тушмоқда.








